+(99899)890-33-33
info@agropoliv.uz
  • Русский
  • ozbek

Замонавий қишлоқ хўжалиги профессионаллар учун. Қишлоқ хўжалиги технологиялари, материаллари, ускуналари ва улардан фойдаланиш.

Бизнинг сайтимиз энг замонавий ва юқори самарали қишлоқ хўжалиги технологияларини, ускуналарини ва материалларини қўллашга қизиқувчан кишиларга, шунингдек агробизнес ва агросервис соҳасида ишловчи бизнесменларга мўлжалланган. 

SMART! – қўлланилаётган ўғитлар миқдорини ҳисоблашнинг такомиллашган дастурий таъминоти бўлиб, у ўғитларнинг айнан сизнинг экинингиз учун керак бўлган аниқ таркибини беқиёс алгоритмлар ёрдамида ҳисоблаб чиқариш, ҳисобини юритиш ва экинларга ўғитни меъёрда солиниши имконини беради.

Дастур экиннинг озуқа моддаларига бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда сувнинг, тупроқнинг ва экинларнинг ҳолати бўйича олиб борилган таҳлил натижалари асосида ўғитларнинг танловини, оптимал миқдорлари ва таркиибини бир зумдаёқ ҳисоблаб чиқаради.

Натижада сиз ўғитларни ортиқча солиб юборишдан ҳам, кам солиб қўйишдан ҳам, тупроқнинг ва сув таъминоти манбаларининг шикатсланишидан, уларнинг ифлосланиши ва тиқилиб қолишидан, ерни минераллашувини ортиб кетишидан ва бошқа кўплаб хатоликлардан автоматик тарзда холи бўласиз.

 Ўғитлар дастурини қўллаш бўйича ҳисоб-китоб тавсиялари ўғитлардан оптимал фойдаланишни таъминлайди. Экинни етиштириш шароитларидан қатъий назар: очиқ дала майдонидами, иссиқҳонада ёки гидропоника ёрдамидами SMART! сиз етиштираётган экин учун минерал ва органик ўғитлардан фойдаланишнинг оптимал тавсиясини ҳисоблаб чиқариб беради. Ўғитларни қўллаш бўйича тавсиялар катта миқдордаги ахборотга ва аниқ кимёвий ҳисоб-китобларга асосланган бўлиб, қуйидагиларни ифодалайди:

  •  Экинлар учун керакли озуқа моддаларини, шу жумладан озуқа микроэлементларини қўшимча ҳисоблаб чиқиш.
  •  Ўғитларни солиш меёрини ҳисоблаб чиқиш – дала шароитларида қўллаш учун ёки озуқа эритмалари тарзида фойдаланиш учун (ҳисоб-китоблар ppm, мэкв/л, ммоль/л, кг/гектар, фунт/акр, галл/акр вва бошқа бирликларда).
  •  Экинингиз учун зарур озуқа моддалари миқдорига оид тавсиялар тупроқ, сув ва ўсимлик ҳолати таҳлили асосидаги озуқа модадалининг сингдирилиши тўғрисидаги маълумотларни интеграцияланган ҳолда берилади.
  •  Озуқа моддаларининг ўзаро нисбатини ҳисоблаб чиқариш.
  •  Фертигация ва гидропоника шароитида эрувчанлик чегараларини ҳисоблаб топиш. 
  •  Озикавий коришма тайёрлаш жароёнида ўғитни суюлтириб қўшиш меёрини ҳисоблаб чиқиш.
  •  Ўғитлар ўртасидаги кимёвий реакцияларни башорат қилиш.
  •  Заҳирадаги ўғитлардан оптимал фойдаланиш.
  •  EC, pH, SAR, TDS ўзаро нисбатини, озуқа унсурлари ва бошқа муҳим кўрсаткичлар нисбатини башорат қилиш.
  •  Экинларнинг озуқа унсурларига бўлган эҳтиёжи қуйидагиларга: ривожланиш босқичи, ҳосил етиштириш мақсади ва қўллаш орасидаги муддатларга боғлиқ.
  •  Сув, тупроқ ва ўсимлик тўқимаси намуналарни синовдан ўтказиш натижалари изохлаш. 

Шунингдек яна кўплаб бошқа хоссалар...

Дастур хатоликларга йўл қўйишнинг олдини олишга ва энг кам харажатлар билан юқори самарадорликка эришиш имконини  яратиш билан биргаликда агротехник қарорлар қабул қилишда кўмакчи вазифасини бажаради .       

 

Яндекс.Метрика